
Бу воқеа қадимда, милодий VI аср бошларида юз берган. Савдогарлар карвони ҳозир Нафталан шаҳри жойлашган ҳудуддан ўтган. Бу ерда суви лойқа кўллар кўп бўлган. Туяларни асраш учун уларни сув ҳавзаларидан узоқроқ тутишган.
Нафталан ҳақидаги дастлабки қайдлар буюк озарбайжон шоири ва мутафаккири Низомий Ганжавий (1141-1201) асарларида учрайди. Уларда у ҳозирги Нафталан шаҳри яқинида жойлашган Сафи-Кюрд қишлоғидан нафталан нефти карвонларда олиб кетилишини кузатгани ҳақида ёзади.